Видео


Қирғизистон ИИВ 10- бўлим бошлиғи қурол-яроғ сотмоқда



“КирТАГ” АА хабар беради: “Дарҳақиқат, ҚРнинг истеъфодаги чегара хизмати ҳарбийлари билан бирга чегара қўшинлари ҳарбий бўлинмасидан қурол сотганликда гумонланиб ҚРнинг ИИВ 10-бўлим бошлиғи ҳибсга олинди. Айни пайтда жиноий иш ҳужжатлари ҳарбий прокуратурага топширилди. Тергов махфий олиб борилаётгани учун ҳеч қандай изоҳ бера олмаймиз. Эслатиб ўтамиз, чегара хизмати омборидан қурол ўғирлагани сабабли 26 нафар зобит ва прапорщиклар ўз лавозимидан озод қилинди”.
Қирғизистон давлати кундан-кунга ишончини йўқотаётган давлатга айланиб бормоқда. ИИВ матбуот бўлимининг 21 октябрда тарқатган маълумотига кўра, йил бошидан буён сентябрь ойига қадар, фуқаролар томонидан орган хизматчилари устидан 1840 та шикоят келиб тушган.Текширувлардан сўнг 55 нафар орган ходими ишдан ҳайдалиб, 74 ходим ишдан бўшатилган. Бундан ташқари, 1318 орган хизматчиси жазога тортилиб, 693 материал терговга жўнатилган. Улардан 81тасига жиноий иш қўзғатилган.
Охирги пайтларда айнан милиция ходимлари тарафидан жуда кўп жиноятлар содир этилаяпти. Улар ҳатто Ўш шаҳрида бандит ва рекетлар билан аралашиб, милиция ходимларидан иборат бандитлар группаларига айланиб боришяпти. Жуда кўп спорт клублари юқори лавозимли орган етакчиларининг ҳомийлиги остида иш олиб боришади. Улар содир этган жиноятларнинг бирортаси ҳам шу вақтгача очилмаган.
Шунга қарамай, ҳукумат ўзини ва фуқаролар хавфсизлигини, уларни устидаги жиноий ишларга қарши курашиш вазифасини шу жиноятчилар – милиция ходимларига топшириб қўйди. Ҳукумат, яъни вазирлар бу ишларга кўз юмибгина қолмай, балки жиноятчиларга ҳомийлик ва улар билан шерикчилик қилишади. Чунки бу ходимларнинг ифлос ишларидан тушган даромадлар юқоридагилар билан тақсимланади.
Бузуқ кучлар бир муслима ёки мусулмоннинг бирор ножўя ҳаракати учун бутун мусулмонларни айблашга ҳаракат қилишади. Президент, вазир, депутат ёки орган ходимининг жиноий ишлари учун фақат ўша одамни айбдор деб, қолганлари уялмай ифлос ишларида давом этишаверади. Ахир бир жиноий ишни мусулмон қиладими, кофир ёки мунофиқ қиладими, жазоси бир хил бўлмоғи лозим. Яъни у бирор одамни ўлдирса, унинг миллати ёки ирқи муҳим эмас. Балки у нима учун ўлдирди, шунга ҳуқуқи бормиди, ҳаддидан ошдими, масаланинг шу томони эътиборлидир. Агар уни бирор соқолли мусулмон ўлдирса, бу жамият учун хавф туғдиради-ю, милиция ходими ўлдирса хавф йўқми? Ахир биз бу орган ходимларини ўзимиз учун ҳимоячи қилиб ёллаганмиз-ку! Улар ишончсиз бўлишса, нега биз уларга ишонишда давом этаверишимиз керак? Мусулмонларни эса гумондор шахслар деб жиноий жавобгарликка тортиб юборишяпти. Ҳатто уларнинг яқинлари ва дўстларини ҳам жиноятларига шерик деб терговга тортишаяпти. Бу қандай икки стандартли сиёсат?! Халқаро ташкилотлар, суд ва ҳуқуқ ҳимоячилари бу нарса мусулмонларга тақалса кўр бўлиб олишадими?!


Просмотров: 4101
Добавлено:
Длительность: 3:33
Комментарии: 0

Тэги для этого Видео:



Найти больше видео в категории: "25"
Видео загрузил:
Показать больше видео, загруженных


Похожие видео:

Россия Атамбаевга Толибон билан таҳдид қилмоқда

Просмотров:
Тожкистонда яна рейдлар

Просмотров:
Қирғизистонда эшак чорвачилиги ривожланмоқда

Просмотров:
Улар бизнинг миллий урф- одатимизни хурмат қилишмайдими?

Просмотров:
Қамоқхонлар санаторий эмас, лекин Туркманистон қамоқхоналарида

Просмотров:
Метродаги портлаш ҳақида

Просмотров:
Россия ва Хитой Марказий Осиёдан нега хавотирда? - BBC O'zbek

Просмотров:
Тошкентда йўл қароқчилари ҳайдовчиларни таламоқда

Просмотров:
Uzbek "Ўзбек. чегара мустаҳ. барча чораларни кўрмоқда"

Просмотров:
И.Раҳмон Туркияга ўз фуқароларини қайтариб беришини сўраяпти

Просмотров:
Намоз ўқигани учун ишдан ҳайдалди

Просмотров:
Золим Бердимуҳамедов режими ахборотларнинг сизиб чиқишига қарши курашмоқда

Просмотров:
ҚИРҒИЗИСТОН — КИЗИКАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР / КЫРГЫЗСТАН / КИРГИЗИЯ

Просмотров:
Бир жиноят изидан - Устозининг аёли ва кизини улдирган шогирд

Просмотров:
Ўрта Осиёдаги яна бир мустабид золимнинг навбатдаги ўйини

Просмотров:
Нафақа оламан деб ҳаётдан кўз юмди

Просмотров:
Туркманистон: кириш ва чиқиш таъқиқланади

Просмотров:
Ислом каримов гейлар хакида 2016

Просмотров:
Ўзбекистон режими ўзбошимчалигини давом эттирмоқда

Просмотров:
Қозоғистонда яқин келажакда иккинчи исломий банк пайдо бўлади

Просмотров:

Вставка видео:

URL 
Ссылка 

Поиск Видео

Top Видео

Видео

Seo анализ сайта